Режали профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 5 октябрдан бошлаб 5 кун давомида Тошкент шаҳри ИМ-6, ИМ-8, Водник ва Саноатэнерго қозонхоналари таъминот ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қайд этилишича, ушбу ишлар куз-қиш мавсумида иссиқлик тармоқлари ва ускуналарининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.
Манзиллар:
Миробод тумани: Баратхўжа, Парвона, Чинор, Юксалиш, Янги Қўйлиқ, Толариқ, Зиёнур, Билимдон, Файзобод, Сариқўл, Қорасув, Олтинкўл, Фурқат, Абдурауф Фитрат МФЙлари.
Яшнобод тумани: Катта Қўйлиқ, Мумтоз МФЙлари.
Сергели тумани: Ўзгариш, Ҳабибий, Меҳригиё, Мададкор, Зийнат, Янги Сергели, Соҳибкор, Софдил, Нилуфар, Иттифоқ, Нурҳаёт, Саховат, Қипчоқ, Халқобод, Маданият, Бирдамлик, Шукрона, Қўшқўрғон, Қурувчилар, Фароғатли МФЙлари.
Янгиҳаёт тумани: Машъал, Навқирон, Ал-Фарғоний, Виқор, Йўлдош, Чорбоғ, Зарбдор, Дўстлик, Чароғон, Ёрқинҳаёт, Хушнуд МФЙлари.
Бектемир тумани: Зилола, Роҳат, Миришкор, Иқбол МФЙлари.








