08:50 / 10.06.2019
6551

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср вакилларини мағлуб этди

Андижонда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мисрлик тенгқурларига қарши халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Ўйинда «Насаф» вакилларининг голлари ўзбекистонлик футболчиларга ғалаба келтирди.

32-дақиқада дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борган Бобур Абдухолиқов совуққонлик билан ҳаракат қилиб, ҳисобни очган бўлса, 90+4-дақиқада Азиз Ғаниев жарима зарбасини голга айлантириб, якуний ҳисобни ўрнатди - 2:0.

Ўртоқлик ўйини
9 июнь, якшанба
Ўзбекистон ОTЖ — Миср ОTЖ 2:0

Голлар: 1:0 — 32 Бобур Абдуҳолиқов, 2:0 — 90+2 Азизжон Ғаниев.
Ўзбекистон — 1.Умид Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Дилшод Саитов, 8.Нурилло Тўхтасинов (23.Ойбек Бозоров, 85), 10.Бобур Абдуҳолиқов (7.Шароф Муҳитдинов, 74), 11.Миржаҳон Мираҳмадов (13.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 90+1), 15.Ойбек Рустамов (6.Азиз Ғаниев, 62), 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 22.Санжар Қодирқулов (9.Асад Собиржонов, 90+3)
Миср — 1.Салаҳ Омар, 4.Жалал Осама (15.Реда Шериф, 46), 5.Абдул Салом Муҳаммад, 6.Собир Маҳмуд, 8.Моҳир Носир (14.Ҳамди Аҳмад, 66), 11.Муҳаммад Мустафо (24.Манси Носир, 76), 12.Тавфиқ Акром, 17.Рамазон Аҳмад, 18.Собир Муҳаммад (3.Айман Аҳмад, 82), 19.Ҳамди Аммар (9.Холид Омар, 90+1), 20.Ашур Имом (10.Ёсир Аҳмад, 46).
Огоҳлантиришлар: Илҳом Алижонов 70, Миржаҳон Мираҳмадов 88.

Top