Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 11 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 5,11 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8518,68 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 евро курси 145,42 сўмга ошиб, 9652,52 сўмни ташкил этган.

1 рубль эса 0,92 сўмга қимматлаб, 131,33 сўмга тенг бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.