Мазза қилиб дам олиш учун Тошкентни тарк этиш шарт эмас – бир неча йилдан бери пойтахтда шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг сифатли ҳордиққа бўлган эҳтиёжини қондиришга тайёр комплекс фаолият кўрсатмоқда.

AQUALAND сувнинг биллурдек софлигига, ҳар бир бассейнида сувнинг оптимал ҳароратини танлашга эришган, икки жакузи, катталар, ўсмирлар ва болалар учун бассейнларга эга, унутилмас завқ берувчи аквапаркдир.
Болалар бассейнида майда-чуйдасигача ҳамма нарса ўйланган: сув ҳарорати, ясси қирғоқлар ва болалар учун хавфсиз «тепалик»лар. Болалар бассейнининг максимал чуқурлиги 50, минимал чуқурлиги эса 35 сантиметр.

Бу ерда ғамхўр ота-оналар учун мўлжалланган бир неча шезлонгни кўриш мумкин. Каттароқ ёшдаги болаларни эса профессионал йўриқчи-қутқарувчиларга ишониб топширса бўлади: кўздан қочиришмайди, ёрдам беришади, ҳатто сузишга ҳам ўргатишади! Яна 8 нафар қутқарувчи бошқа бассейнлар ёнида навбатчилик қилади.
Парк марказида сув ҳажми 450 метр куб бўлган тўлқинли бассейн жойлашган. Бу ерда, денгиздаги каби тўлқинлар ҳавонинг шиддатли оқими ёрдамида ҳосил қилинади. Бассейндаги ҳарорат ҳам денгиздаги каби тетиклантирувчи, яъни 26 даража. Тўлқинлар ҳам болалар учун хавфли бўлмаган баландликда.
Тўлқинли бассейн ортида паркдаги энг катта сув ҳавзаси (ҳажми 1100 куб метр, сув ҳарорати 27 даража) – катталар бассейни жойлашган.

Бу ерда икки «тепалик» – тезкор ва «камикадзе»ни кўриш мумкин. Иккови ҳам ҳафсала билан ва қойилмақом лойиҳалаштирилган. 15 метрли баландликка қарамай буткул хавфсиз (албатта, паркнинг хавфсизлик бўйича барча меъёр ва қоидаларига риоя этилганда!): чоклар ҳар куни текширилади ва сайқалланади, сувдаги финиш эса жароҳатлардан сақланиш учун қисқа ташланмада амалга оширилади.
Яна учта «тепалик» (тўғри, винтли ва бир вақтнинг ўзида бутун оила ёки гуруҳ билан тушиш мумкин бўлган оилавий) 7 метрли минорадан ўсмирлар бассейнига тушади. Мазкур бассейнда сув ҳажми 580 метр куб, ҳарорати эса 28 даража.









