Оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда мактабларнинг 1-синфига қабул қилиш эндиликда пуллик асосда амалга оширилади деган турли фикр ва мулоҳазалар билдирилмоқда. ЙЎҚ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-сонли қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган 81 та умумтаълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилган бўлиб, бу тартибга кўра асосий квота бўйича болаларни таълим муассасаларига қабул қилиш мутлақо бепул асосда амалга оширилади.

Эндиликда, болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари маркази орқали ҳеч қандай тўсиқларсиз, инсон омилининг иштирокисиз, яъни коррупция ва таниш-билишчиликдан ҳоли тарзда, шунингдек директор ёки бошқа мансабдор шахсларнинг “кайфияти”дан боғлиқ бўлмаган ҳолда автоматлаштирилган тизим ёрдамида реал вақт режимида ҳудудий тегишлигига кўра рўйхатда қайд этилган мактабларга йўлланмани (ўша заҳотиёқ) расмийлаштиришлари мумкин.

Илгариги тартиб (мавжуд бўлган бўлса) бўйича ота-оналар айнан шу мактабларга болаларини қандай жойлаштиришган? Ҳеч кимга сир эмаски, мазкур мактабларга ҳаттоки ўз ҳудудида яшаб турган болалар ҳам “бепул” асосда, таниш-билишларсиз ёки қўнғироқларсиз қабул қилинмаган. Бошқа ҳудуддан келадиган мурожаатчиларни қандай қабул қилинишини тушунса ҳам бўлаверади. Шу сабабли, мазкур мактаблар контингентининг 90 фоизи шаҳарнинг бошқа узоқ ҳудудларидан келиб, шу ҳудудда яшаб туриб, ўз ҳуқуқидан тўлақонли фойдалана олмаган болаларнинг ўрнига таълим оладиган ўқувчилардан иборат бўлган. Ўша ҳудудда яшаб турган болалар эса юқорида таниши, директорга “хизмат ҳақи” тўлаш учун маблағи, ёки мактабнинг етарли “қуввати” бўлмаганлиги сабабли ўзи яшаб турган ҳудуддан узоқдаги мактабларга боришга мажбур бўлган. Лекин, негадир айнан шу мактабларда бошқа ҳудудлардаги ўқувчилар учун ўрин ҳам топилган қувват ҳам етарли бўлган. Хўш бу адолатли тартиб бўлганми? 

 Мазкур маъмурий регламентнинг яна бир ўзига хос томони шундан иборатки,  29-бандда умумтаълим мактаблари асосий квота доирасида тўлиқ қамраб олингандан сўнггина бўш ўринлар қолса, қўшимча квота асосида тўлдирилиши белгиланган. Яъни, даставвал мактабга бириктирилган ҳудуднинг мактаб ёшида бўлган барча болалари тўлиқ қамраб олингач, директорга “хизмат ҳақи” тўламасдан, юқоридаги таниш-билишларини ишга солмасдан туриб ота-оналарнинг ихтиёрий розилиги асосида