Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия полицияси MH17 иши бўйича гумондорларни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берди
Фото: ТАСС
Қўшма тергов гуруҳи 2014 йил июлда Украинада Boeing самолёти ҳалокатига алоқадорликда гумонланаётганларни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берди. Бу ҳақда Нидерландия миллий полиция раҳбари Вилберт Паулиссен маълум қилди.
"Уларни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди", - деди у.
Терговчилар гумондор сифатида россиялик Игорь Гиркин, Сергей Дубинский ва Олег Пулатов ҳамда украиналик Леонид Харченколар исмларини келтирган.
Ушбу ҳалокатни ўрганиш учун тузилган тергов гуруҳи таркибидан Австралия, Бельгия, Малайзия, Нидерландия ва Украина вакиллари жой олган.
Malaysia Airlines’нинг Амстердамдан Куала-Лумпурга MH17 рейси бўйича йўналаётган самолёти 2014 йил ёзда Украинанинг Донецк вилоятида ҳалокатга учраган. Унинг бортида бўлган 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
13:38 / 13.03.2026
Германия разведка хизмати раҳбари собиқ ўринбосари Signal’да фишинг ҳужуми қурбони бўлди
15:25 / 10.03.2026
Нидерландия: Россиялик ҳакерлар Signal ва WhatsApp’га бузиб киришга уринмоқда
12:17 / 09.03.2026
Нидерландия компанияси 6 минг ўзбекистонликни ишга олишни режалаштирмоқда
07:53 / 09.03.2026