Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг йирик авиакомпанияси 50 дона Airbus A321 XLR самолётини харид қилади
Дунёнинг энг йирик авиакомпанияси American Airlines Атлантика орқали учиб ўта оладиган тор фюзеляжли Airbus A321 XLR йўловчи самолётидан 50 дона сотиб олишини маълум қилди.
Дастлаб авиакомпания Airbus’нинг бошқа моделлариданֹ сотиб олиши кўзда тутилган. Бироқ жорий битим шартларига кўра, American улар ўрнига 30 та ва яна қўшимча 20 та XLR’дан сотиб олади.
Ушбу келишувга Airbus’нинг асосий рақобатчиси – Boeing’да иккита авиаҳалокатдан кейин энг янги 737 Max самолёти билан муаммолар юзага келгани ортида эришилган. Шу билан бирга A321 XLR лайнери 737 Max билан тўғридан-тўғри рақобат қилмайди ва Boeing XLR’нинг рақобатчисини яратиш ҳақида бир қарорга келмаган.
XLR’нинг бош афзаллиги трансатлантик парвозларни амалга ошириши ҳисобланиб, унда тор фюзеляжли самолётлар ажралиб турадиган жиҳатлар – йўналишларни осон ўзгартириш мумкинлиги ва ёнилғини тежамли сарфлаш сақлаб қолинган. Самолётнинг учиш узоқлиги 8,7 минг кмни ташкил қилади. Самолёт турли конфигурацияларда 230 дан 270 нафаргача йўловчи таший олади.
Мавзуга оид
13:42 / 14.03.2025
АҚШнинг Денвер шаҳрида American Airlines самолёти ёниб кетди
18:01 / 31.01.2025
Вашингтондаги авиаҳалокатнинг янги тафсилотлари. Бир кун ўтиб нималар маълум?
21:42 / 30.01.2025
Вашингтон осмонида самолёт ҳалокати: сабаблар ва қурбонлар ҳақида нима маълум?
10:41 / 30.01.2025