Жаҳон | 07:20 / 21.06.2019
29438
2 дақиқада ўқилади

Киевда Зеленский ва Путиннинг учрашувига тайёргарлик кўрилаётгани маълум қилинди 

Фото: Reuters /Hannibal Hanschke

Украина президенти Владимир Зеленский жамоаси унинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Украина олий радаси депутати Михаил Поплавский “112 Украина” телеканали эфирида маълум қилди.

Украина етакчиси учрашувда кўтарадиган бош мавзу Донбасс ва Қримнинг Украинага тегишлилиги бўлади. Депутатнинг таъкидлашича, Зеленский Украина жануби-шарқида ўт очишни тўхтатишдаги ўз тарихий миссиясини тушунади ва бу масалани бевосита Путин билан ҳал қилишга тайёр.

Поплавский маълумотларига кўра, Зеленский жамоаси “аниқ натижалар”га эришмоқчи. “Шунчаки келиш етарли эмас, таклифлар зарур, дипломатик каналларни келишиб олиш лозим”, деб айтган депутат. Унинг айтишича, шундан кейингина давлатлар раҳбарлари келишилган қарорлар қабул қиладилар.

18 июнда Зеленский Bild нашрига интервьюсида россиялик ҳамкасби билан учрашувни қандай сўзлар билан бошлаши ҳақида сўзлаган. У журналистларнинг бу ҳақидаги саволига биринчи сўзлари Қрим ва Донбасс Украинага тегишли эканлиги ҳақида бўлишини айтган. “Гапни Донбасс ва Қрим Украина эканлигидан бошлаймиз”, деб жавоб қилган Украина президенти.  

Мавзуга оид