Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида «Қурол тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Мазкур ҳужжатда фуқаровий, хизмат ва жанговар турлари, улар билан муомала, қуроллар ва ўқ-дорилар реализацияси ва бошқа қатор масалалар ҳуқуқий тартибга солинган.
Қонунга мувофиқ, қурол олиш учун рухсатнома Миллий гвардия томонидан берилиши белгиланди.
Фуқаровий қуролни олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
Фуқаровий қурол рухсатномасини олиш учун Ўзбекистон фуқароси доимий яшаш жойи бўйича Миллий гвардия органига қуйидагиларни тақдим этиши талаб этилади:
- ариза;
- шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
- қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига оид билими текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;
- қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тиббий хулоса;
- аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
- овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси (ов қуролини олиш учун);
- овчилар жамоат бирлашмасининг тавсияномаси (сойли стволли ов ўқотар қуролини, шунингдек оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олиш учун);
- отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган спортчи гувоҳномаси (спорт қуролини олиш учун).
Миллий гвардия фуқароларнинг аризаларини ўттиз кун муддатда кўриб чиқади.
Фуқаровий қурол рухсатномаси кимларга берилмайди?
Қонунда фуқаровий қурол олишга мурожаат қилган Ўзбекистон фуқароларининг қуйидаги гуруҳларига рухсатнома бериш рад этилиши белгиланган:
- ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида (21 ва 18 ёш – таҳр.) белгиланган ёшга тўлмаганларга;
- муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганларга;
- ушбу модданинг бешинчи қисмида санаб ўтилган ҳужжатларни тақдим этмаганларга ёки тақдим этилган ҳужжатларида нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
- қасддан жиноят содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаганларга ёки судланганлиги олиб ташланмаганларга;
- жиноий жазони ўтаётганларга;
- доимий яшаш жойига ёки қурол ва унинг ўқ дорилари бут сақланишини таъминлайдиган сақлаш шароитларига эга бўлмаганларга;
















