Ўзбекистон | 11:55 / 22.06.2019
5479
2 дақиқада ўқилади

«Хавфсиз шаҳар» концепциясини амалга оширишда Хитой компаниялари ёрдам беради

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Тошкентдаги «Хавфсиз шаҳар» концепциясини амалга оширишда Хитой компаниялари ёрдам беради. Шу мақсадда Хитойнинг CITIC Group ва Costar Group компаниялари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази билан қўшма корхона ташкил этиш бўйича шартномани имзолади. 

Вазирлик Ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, 2019 йилнинг 17-21 июнь кунлари China South Industries Group Corporation, CITIC Group ва Costar Group компаниялари делегациялари Ўзбекистонга ташриф буюрган.  

Икки томонлама олиб борилган музокаралар якунига кўра, 20 июнь куни «Хавфсиз шаҳар» комплексини ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳамда CITIC Group ва Costar Group компаниялари ўртасида ўзбек-хитой қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича Таъсис шартномаси имзоланган. 

Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ташкил этилиши натижасида Тошкент шаҳрига 300 млн АҚШ доллари ҳажмида хорижий инвестиция жалб этилади. Huawei компанияси илғор технология ва инновацион ечимларидан фойдаланган ҳолда «Хавфсиз шаҳар» мажмуаси қурилиб, унга хизмат кўрсатилади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид