Ўзбекистон | 18:20 / 25.06.2019
55131
2 дақиқада ўқилади

Манба: Ўзбекистон «Тигр» зирҳланган автомобилларини сотиб олди

Фото: Дмитрий Федюшко/ТАСС

Ўзбекистон Қуролли кучлари Россиянинг кўп мақсадли "Тигр" зирҳланган автомобиллари партиясини сотиб олди. Бу ҳақда "Армия-2019" бешинчи халқаро ҳарбий-техник форумида иштирок этаётган Ўзбекистон расмий делегацияси вакилининг сўзларига асосланиб ТАСС хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, "бир неча ўнта" махсус комплектациядаги ВПК-233136 "Тигр" зирҳланган машиналари сотиб олинган. 

"Автомобиллар Ўзбекистон махсус бўлинмаларининг талаби бўйича такомиллаштирилди. Хусусан, зирҳланган корпус қўшимча эшиклар билан жиҳозланди, барча ойналарга ҳимоя панжаралари қўйилди, том қисмига эса инфрақизил прожектор ва олд ва орқа люклар периметри бўйича мерганни ҳимоя қилувчи йиғма зирҳ ўрнатилди", – деди агентлик суҳбатдоши. 

Унинг қўшимча қилишича, ушбу "Тигр"лар 7,62 миллиметр калибрли ПКМ пулемётлари билан жиҳозланган.

"Бу "Тигр"лар ўзини ижобий томондан кўрсата олди. Машина махсус бўлинма олдига қўйилган барча топшириқларни бажара олади ва том маънода улар учун уй сифатида хизмат қилиши мумкин. Ҳар қандай зирҳланган автомобиль ҳам бунга қодир эмас", - деб таъкидлаган манба.

Мавзуга оид