Бозорларда «арава хизмати»ни тартибга солиш таклиф қилинмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида бозорларда “арава хизмати”ни тартибга солиш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Бугунги кунда бозорларимизда йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Айниқса, ёз мавсумида бозорларимиз янада тўлиб, баракали бўлади. Мана шундай манзарани бузадиган бир ҳолат борки, уни албатта тартибга солиш лозим. Бу бозорлардаги арава хизматларидир”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Қайд этилишича, араваларнинг тартибсиз ҳаракати натижасида турли ноқулайликлар ва кўнгилсиз ҳолатлар юзага келиши табиий. Бундай ҳолатларни кўрган туристларнинг ҳам бозорлар ҳақидаги фикрлари салбий тарафга ўзгариши мумкин экани айтилади.
Бундан ташқари, арава хизмати учун тўловларнинг аниқ белгиланмаганлиги ҳам харидорларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Қайсидир араванинг бир соатлик хизмати учун ўн минг берсангиз, бошқаси худди шу хизмат учун йигирма, ҳаттоки, ўттиз минг сўмгача ҳақ сўрайди.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, барча бозорлардаги арава хизматини тартибга солиш ва уларнинг хизмати учун “фойдаланилган вақт доирасида ягона тўлов ставкалари”ни жорий этишни таклиф қиламиз”, - дейилади петицияда.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024