09:15 / 06.07.2019
8390

Африка Кубоги. Фаворитлардан бири турнирни тарк этди, Мане Сенегал билан чорак финалга чиқди

Африка миллатлари Кубогида 1/8 финал ўйинлари бошланди.

Мусобқа фаворитларидан бири Марокаш миллий жамоаси камтарона Бенин билан куч синашди.

Марокашликлар гуруҳ босқичида барча ўйинларда ғалаба қозонган, бенинликлар эса учта дурангни қайд қилиб, фақат қўшимча кўрсаткичлар орқали плей-оффга чиқишган эди.

Бу ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтлари дуранг натижа билан якунланди. Марокаш асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан унумли фойдалана олмади - «Аякс» яримҳимоячиси Ҳаким Зиёш «нуқта»да адашди.

Пенальтилар сериясида эса Бенин ғалаба қозонди. 

Сенегал эса 1/8 финалда Уганда билан беллашди ва Садио Мане томонидан урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди.

Сенегал чоракфиналда Бенин билан беллашади.

Чорак финал йўлланмаси учун 6-8 июль кунлари Нигерия – Камерун, Миср – ЖАР, Мадагаскар – Конго ДР, Жазоир – Гвинея, Мали – Кот-д`Ивуар ҳамда Гана – Тунис жуфтликлари ўзаро куч синашади.

Африка Кубоги
Плей-офф
1/8 финал

Марокаш – Бенин 1:1 (пен. 1:4)
5 июль, Қоҳира, «Al Salam Stadium» 
Голлар: 0:1 – 53 Адилью, 1:1 – 75 Эн-Несири. 
Амалга оширилмаган пенальти: Зиёш (90+6)
Марокаш – Буну, Саисс, да Кошта, Ҳакими, Белҳанда (Буфаль, 59), Буссуфа, Эль-Аҳмади (Фажр, 107), Зиёш, Амрабат (Идрисси, 88), Дирор (Мазрави, 74), Ан-Несири.
Бенин – Аллагбе, Адилью, Вердон, Аденон, Имору, Сессеньон, Адеоти, Доссу (Анаан, 87), Сейбу, Суку (Жигла, 69), Поте (Д'Альмеда, 108).
Огоҳлантиришлар: Аденон (41), Суку (51), Идрисси (90), Эль-Ахмади (100), Сейбу (105), Анаан (106).
Четлатиш: Аденон (97).

Уганда – Сенегал 0:1 (0:1, 0:0)
5 июль, «Cairo International Stadium» 
Гол: 0:1 – 15 Мане. 
Уганда – Оньянго, Валусимби, Мугаби, Жууко, Мийя, Аучо (Катерегга, 77), Вассва (Аваньи, 18), Азира, Кадду (Кьямбадде, 57), Окви, Абду.
Сенегал – Гомис, Кулибали, Гассама, Сабали, Куяте, Ндиайе, Гуйе, Мане, Севе (Диатта, 69), Сарр (Кейта Бальде, 81), Ньянг (Дианье, 85).
Огоҳлантиришлар: Оньянго (5), Окви (8), Ндиайе (11), Аучо (31), Кулибали (70).

1/8 финалнинг қолган ўйинлари
6 июль
Нигерия – Камерун 
Миср – Жанубий Африка 
7 июль
Жазоир – Гвинея 
Мадагаскар – Конго ДР    
8 июль
Гана – Тунис 
Мали – Кот Д’Ивуар

Top