Мамлакатни бошқариш юзасидан энди ҳар ким ўз фикрини билдириши мумкин
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) томонидан “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси ва уни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилди.
Norma’нинг ёзишича, ҳужжат соҳада мавжуд муаммоларни аниқлаш, асосий мақсадларни ва ривожланиш устувор йўналишлари ва тамойилларини белгилаш орқали "Электрон ҳукумат" тизимини такомиллаштиришни назарда тутади.
Концепция лойиҳаси очиқликни ва аҳолининг электрон иштирокини, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ишонч муносабатларини шакллантириш масалаларини ўз ичига олади.
Концепцияни ва уни амалга ошириш бўйича ҳар йили ишлаб чиқиладиган “Йўл хариталари”нинг сифати ва самарадорлиги асосий кўрсаткичларга эришилганлигини баҳолаш орқали аниқланади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин. Ҳужжатга таклиф ва мулоҳазаларни info@napm.uz манзили бўйича ЛБМА электрон почтасига ҳам юбориш мумкин.
Мавзуга оид
20:30 / 18.09.2024
Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида 6 поғона юқорилади
12:37 / 21.07.2020
Ўзбекистон электрон ҳукуматни ривожлантириш даражаси бўйича рейтингда пастлади
20:57 / 20.07.2020
1 январгача электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри яратилиши режалаштирилган
21:27 / 08.06.2020