Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳмонхонага ҳужжат тақдим этмай, MyID идентификацияси билан кириш мумкин бўлади
Президент фармони билан, 1 июндан бошлаб ягона миллий туристик платформа орқали меҳмонхона банд қилганлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмай, бунинг ўрнига MylD тизимида идентификациядан ўтган ҳолда меҳмонхонага киришига рухсат берилади.
"2025–2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" президент фармони қабул қилинди.
2025 йил 1 июндан бошлаб туризм соҳасидаги барча давлат электрон тизимлари ва платформалари Туризмнинг ягона миллий платформаси доирасида ишлаб чиқилади. Бунда:
- жойлаштириш воситаларини платформа орқали банд қилаётган Ўзбекистон фуқароларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз MylD тизимида идентификациядан ўтиш рухсат этилади;
- платформага уланган жойлаштириш воситаларининг шахсий кабинетида меҳмонларни QR-код ёки юзни таниш тизими орқали идентификация қилиш имконияти яратилади.
Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2025 йилда юқори туристик салоҳиятга эга туман ва шаҳарларда апарт-меҳмонхоналар, капсула уйлар ва шунга ўхшаш бошқа жойлаштириш воситаларидан иборат замонавий дам олиш зоналарини яратиш режаси;
- 2025 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туризмни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
- Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан 2025 йилда хорижий туристларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича режа-жадвал;
- хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш бўйича "Йўл харитаси";
- 2025 йилда мақсадли бозорлардан сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида туризм бизнеси вакиллари иштирокида ўтказиладиган тақдимотлар (roadshow) рўйхати.
Мавзуга оид
19:02 / 01.05.2026
Ўзбекистон сунъий интеллект даврига киряпти: президент қандай вазифаларни қўйди?
19:07 / 21.01.2026
Сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланадиган мамлакатлар аниқланди – Ўзбекистон сўнгги ўринларда
09:14 / 20.01.2026
Ички ишлар тизимида миграция хизматлари рақамлаштирилади: “Ақлли” шохобчалар жорий этилади
14:34 / 05.01.2026