Давлат хизматлари агентлиги абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари марказларида ҳужжатларни 24 соат давомида қабул қилишни жорий этди.

«Сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида жойлашган қабул комиссияларда узундан-узун навбатлар ва тартибсизлик юзага чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Эндиликда, ОТМларга ҳужжатларни куннинг 24 соати давомида, ўзингизга қулай бўлган вақтда топшириш имконига эгасиз! Вақтни бесамар сарфламанг!

Давлат хизматлари агентлиги қулайликлар яратишда давом этмоқда», дейилади Давлат хизматлари агентлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бу йилдан абитуриентлар ҳужжатларни қуйидаги бешта олий таълим муассасаларига Давлат хизматлари марказлари орқали топширишлари мумкин.

1. Тошкент давлат юридик университети;

2. Қорақалпоқ давлат университети;

3. Гулистон давлат университети;

4. Фарғона давлат университети;

5. Самарқанд давлат университети