Меркелнинг титроқ босганда ўзига айтган сўзлари маълум бўлди
Германия канцлери Ангела Меркелнинг 10 июлда Финляндия бош вазири Антти Ринне билан учрашувда охирги ҳафталардаги учинчи марта титроқ тутиши вақтида ўзига айтган сўзлари маълум бўлди. Бу ҳақда лаблар бўйича сўзларни ўқий олувчи мутахассис Жудит Хартер Antenne Bayern радиостанциясига сўзлаб берди.
Мутахассиснинг фикрича, канцлер ўзига таскин бериб, бир неча маротаба “Мен уддалай оламан” деб қайтарган.
Кейинроқ Меркель ўзини яхши ҳис қилаётгани ва ишлашга тайёрлигини айтган.
Меркелни 18 июнда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув вақтида илк бор титроқ тутган. Ўшанда сиёсатчи ўзининг бу ҳолатини сувсизланиш билан тушунтирганди. Меркель билан иккинчи марта бундай воқеа 27 июнда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашув вақтида юз берган. Ўшанда канцлер унга келтирилган сувни рад этган.
Мавзуга оид
19:55 / 15.12.2021
Ҳеч қачон хафа бўлмайди, ҳеч қачон жазавага тушмайди. Германиянинг янги канцлери ҳақида
19:59 / 07.12.2021
Дунёнинг энг нуфузли аёллари рейтингида 11 йил ичида илк бор етакчи ўзгарди
09:41 / 05.12.2021
Меркель Германия халқига сўнгги бор мурожаат қилди
10:29 / 03.12.2021