Президентнинг тегишли фармони ва қарори билан Илхом Тохирович Сираджев Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Илхом Сираджев 2006-2017 йилларда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ўқувчилар техник ижодиёт марказида турли вазифаларда, 2017-2023 йилларда Халқ таълими вазирлиги бош иқтисодчиси, Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи, Молиявий таҳлил ва режалаштириш бошқармаси бошлиғи, Молия департаменти директори лавозимларида меҳнат қилган.

2025 йил сентябрда Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.