15:24 / 13.07.2019
5210

Facebook 5 млрд доллар жаримага тортилиши мумкин

Фото: Tony Avelar / AP

АҚШ федерал савдо комиссияси (Federal Trade Commission, FTC) фойдаланувчилар маълумотлари Cambridge Analytica консалтинг компаниясига берилгани учун Facebook компаниясига 5 млрд доллар жарима солинишини маъқуллади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal хабар берди

Гап 2018 йилда Cambridge Analytica компанияси ижтимоий тармоқнинг 87 млн фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотларни уларга хабар қилмасдан қўлга киритгани ҳақида бормоқда.

Facebook ва FTC бу борада изоҳ беришдан бош тортди. 

Агарда ушбу маълумот тасдиқланса, бу технология компаниясига солинган рекорд миқдордаги жарима бўлади.

Аввалроқ Facebook маълумотлар сизиб чиққани учун Буюк Британия томонидан 500 минг фунт жаримага тортилганди.

Top