Saudi Aramco «Лукойл»нинг Ўзбекистондаги лойиҳаларига қизиқиш билдирди - ОАВ
Саудия Арабистонининг Saudi Aramco ширкати Ўзбекистондаги иккита газ лойиҳаси бўйича «Лукойл» билан биргаликда иш олиб боришга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Reuters РИА Новости’га таянган ҳолда маълумот тарқатди.
«Россия томони «Лукойл» Saudi Aramco билан технологик тажриба алмашиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва халқаро лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилишдан манфаатдор эканини билдирди», - дейилади хабарда.
«Саудия томони ҳам «Лукойл» билан Ўзбекистондаги иккита газ лойиҳаси бўйича қизиқиш борлигини билдирди».
Эслатиб ўтамиз, нефть қазиб олиш ва нефть захиралари ҳажми бўйича дунёдаги энг йирик нефть компанияси - Саудия Арабистонининг Saudi Aramco ширкати 2018 йилда дунёдаги энг даромадли компания бўлди - унинг соф фойдаси 111,1 миллиард долларга етди. Saudi Aramco «Лукойл» Россия нефть компанияси билан қўшма корхонага эга - Lukoil Saudi Arabia Energy Ltd. (LUKSAR).
Мавзуга оид
14:41 / 19.07.2024
Словакияга Украина орқали «Лукойл»дан нефт етиб келиши тўхтади
18:09 / 04.07.2024
“Лукойл”га нисбатан нархларни сунъий ошириш аломатлари билан иш қўзғатилди
20:29 / 01.09.2022
Россияда топ-менежерларнинг сирли ўлимлари давом этади. «Лукойл» директорлар кенгаши раиси юқори қаватдан қулади
08:18 / 01.09.2022