Адлия вазирлиги кўчмас мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича акция доирасида 2 586та мурожаат келиб тушгани тўғрисида маълумот берди.

«Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил май-июнь ойларида фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида мурожаатларни алоҳида қабул қилиш ва кўриб чиқиш бўйича акция эълон қилинган эди.

Акция давомида фуқароларнинг кўчмас мулкларини тасарруф этишни чеклашда, бузилган кўчмас мулк учун компенсация тўлашда, кадастр ҳужжатлари расмийлаштиришда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва бошқа масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, кўриб чиқилди.

Ўтказилган акция доирасида 2 586та мурожаат келиб тушди. Уларнинг кўп қисми жойида ҳал қилинди ва қаноатлантирилди.

Мурожаатларнинг таҳлили фуқароларни асосан ноқонуний қурилган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш масаласи қийнаётганини кўрсатди.

Бу борада Адлия вазирлиги томонидан Ҳукуматга таклифлар киритилди, натижада Ҳукумат томонидан тегишли ҳужжат қабул қилиниб, фуқароларни қийнаётган ушбу масалани ечиш бўйича аниқ механизмли қўшимча чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Айтиш жоизки, бундай муаммоларнинг келиб чиқишига тегишли давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг масъулиятсизлиги билан бир қаторда бевосита фуқаролар томонидан аризалар кеч ва ҳужжатлар камчилик билан тақдим этилиши сабаб бўлгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу соҳада мурожаат этган фуқароларнинг масалалари ижобий ҳал этилиб, якуний ишлар олиб борилмоқда.

Аҳолини қийнаётган кейинги масала бу – ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарлар ўрнатилган тартибда қопланмаётганидир.

Мазкур масалада энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент ва Наманган вилоятларига, энг кам қисми эса Навоий вилоятига тўғри келди.

Акция доирасида 2018 йил ҳамда 2019 йининг биринчи ярмида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари ҳамда шу муносабат билан бузилган қурилиш объектларининг паспорти шакллантирилди.

Бу йўналишда 846та ҳолатда мулкдорларга ёзма хабарнома берилмагани, шунингдек,