Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Беларусга ташриф буюради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 июль - 1 август кунлари илк расмий ташриф билан Минскда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Носиржон Юсупов маълум қилди, дея хабар беради «Белта».
Дипломатнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда ушбу тадбирга фаол тайёргарлик кўрилмоқда.
«Ўзбекистон раҳбарининг расмий ташрифи арафасида ва ташриф вақтида беларуслик шериклар билан биргаликда Минск шаҳрида бир қатор тадбирлар ташкиллаштирамиз. Улар орасида Беларусь ҳамда Ўзбекистон ҳудудлари форуми, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» миллий маҳсулотлар кўргазмаси, буюк ўзбек шоири Алишер Навоий бюстининг очилиши ва Ўзбекистон маданияти кунлари бор», - деди элчи.
Шунингдек, Юсуповнинг ишонч билдиришича, президентнинг бўлажак ташрифи икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги, янада юқори босқичга кўтаришга имкон беради. Кутилишича, Минскдаги музокараларда Тошкентда энг юқори даражада эришилган келишувларнинг натижалари ва келгусидаги икки томонлама шартномалар истиқболлари кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, 29-30 июль кунлари Минск шаҳрида Беларусь ва Ўзбекистон ҳудудларининг биринчи форуми бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
14:33 / 07.06.2026
Шавкат Мирзиёев Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
08:19 / 05.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин АЭСнинг биринчи энергия блоки қурилишига старт берди
08:18 / 05.06.2026