Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент тиббиёт академияси учун 25 000 доллар. Бош прокуратура ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шифокорни қўлга олди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Нов қишлоқ врачлик пункти шифокори А.Қ. фуқаро И.А.ни танишлари орқали Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчасида фирибгарлик йўли билан 25 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, юқоридаги каби турли ноқонуний йўллар билан ўқишга киритишга ваъда бериб, тамагирлик қилаётган фуқаролар ёки мансабдор шахсларга дуч келсангиз, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг қисқа рақамли 10-07 ёки Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли тун-у кун ишловчи ишонч телефонларига мурожаат этишингизни сўраймиз”, - дейилади маҳкама хабарида.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026