Абитуриентлар диққатига! Ҳаво кемаларини бошқариш бўйича етакчи мутахассислар тайёрлаш борасида дунёда илғор тажрибага эга бўлган Харьков Миллий авиация университети йигит-қизларни ҳеч қандай имтиҳонсиз олий таълим муассасининг талабаси бўлишга таклиф этади.
Яқинда Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди. Бироқ, ҳужжат топширган 1,2 миллион абитуриентнинг 102 минг 400 нафари, яъни тахминан 10 фоизи талабаликка қабул қилинади. Қолганлар-чи, қолганлар кўзини ёшлаб қолиб кетаверадими? Йўқ, албатта! Борди-ю талаба бўла олмадингиз. Хўш, нима қиласиз? Кўзёш қилишга вақт йўқ. Украина Республикасининг расмий мақомга эга бўлган олий таълим муассасалари ўзбекистонлик абитуриентларга имтиҳон, тест каби ортиқча югур-югурлар ва ҳеч қандай синовларсиз талаба бўлиш имконини бермоқда. Бундай қулай имконият эса ҳамма вақт ҳам бўлавермаслиги аниқ.

Гап шундаки, сиз ҳозироқ 8 йилдан буён Тошкент-Киев ўртасида таълим борасида алоқаларни боғлаб, мингдан ортиқ ўзбекистонлик йигит-қизларнинг Украинада ўқишларини таъминлаётган “Inside-A” таълим маркази билан боғланишингиз, шу соатларнинг ўзидаёқ ўзингизни талабадек ҳис қилишингиз мумкин.
“Inside-A” Украинадаги қуйидаги ОТМларга йўлланма беради:
1. Харьков Миллий авиация университети
2. В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети
3. Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий Юридик университети
4. Харьков Миллий фармацевтика университети
5. Харьков Миллий политехника университети
6. С. Кузнец номидаги Харьков Миллий Иқтисодиёт университети
7. Харьков миллий тиббиёт университети
8. Харьков давлат бошқаруви академияси
Хўш, нега гапни Харьков Миллий авиация университетидан бошладик? Боиси бу таклиф нафақат ОТМга ҳужжат топширганлар, балки ҳали ҳужжат топширмаганларни ҳам қизиқтириши аниқ. Маълумки, Ўзбекистонда авиация университети, умуман олганда, авиация соҳасида мутахассислар, айниқса, учувчилар тайёрлайдиган ОТМ йўқ. Шу йўналишни танлаган кўпчилик орзуси бўлган соҳани эгаллашда қийинчиликларга дуч келади. Қайси мамлакатга бориб, таълим олишни билмайди.







