Ўзбекистон | 15:07 / 02.08.2019
29800
2 дақиқада ўқилади

Тўрақўрғон ИЭС қачон ишга тушади? Водий ИЭСлари бўйлаб пресс-тур

31 июль – 1 август кунлари Энергетика вазирлиги, «Ўзнефтгазинспекция» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, ИЭС акциядорлик жамиятлари томонидан Фарғона ва Наманган вилоятларидаги энергия ресурслари ишлаб чиқарувчи объектлар бўйлаб, ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Иштирокчилар тадбир давомида «Фарғона иссиқлик энергияси станцияси», «Қувасой таъмир қурилиш» заводи, Тўрақўрғон ИЭС ҳамда Тўрақўрғон газ тақсимлаш шохобчасида бўлиб иш жараёни билан танишишди.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудларидир. Минтақада электр энергияси танқислигини бартараф этиш учун Тўрақўрғон иссиқлик станцияси бунёд этилмоқда.

Тўрақўрғон ИЭС рақамларда:

  • Лойиҳанинг амалга ошириш муддати - 2013-2020 йиллар;
  • Лойиҳанинг умумий қиймати - 1 195,87 млн. АҚШ доллари.

ИЭСдан кутилаётган техник-иқтисодий кўрсаткичлар:

  • Электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати - йилига 6,7 млрд. кВт*с;
  • Шартли ёқилғини меъёрий сарфи - 226,21 г/кВт*с;
  • Табиий газ сарфи - йилига 1,3 млрд м3;
  • ФИК (фойдали иш коэффициенти) – 57,4 фоиз.

Станциянинг биринчи буғ-қурилмаси шу йилнинг сентябрь, иккинчиси декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.

Бунинг натижасида Фарғона водийси истеъмолчилари учун 900 МВт қўшимча қувват ёки йилига 6,7 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Журналистлар «Ўзтрансгаз» жамияти, Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли Тўрақўрғон ИЭС газ тақсимлаш шохобчасида ҳам бўлишди.

Элмурод Эрматов,
Kun.uz мухбири

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид