Спорт | 14:49 / 06.08.2019
4770
1 дақиқада ўқилади

Ван де Бек трансфери билан «Реал» асосий жамоасида U-23 тоифа футболчилар сони ўндан ошади

Фото: Laurence Griffiths/Getty Images

«Реал» «Аякс»дан Донни ван де Бекни сотиб олса, жамоа таркибида 23 ёшгача бўлган футболчилар сони 11 нафарга етади.

AS`нинг эслатишича, ҳозир «қаймоқранглилар» асосий жамоасида U-23 тоифага мансуб 10 нафар футболчи бор ва уларнинг 8 нафари 21 ёш ёки ундан кичик: Андрей Лунин (20 ёш), Альваро Одриосола (23), Эдер Милиато (21), Федерико Вальверде (21), Винисиус (19), Родриго (18), Марко Асенсио (23), Иброҳим Диас (20), Лука Йович (21) ва Такефуса Кубо (18).

Ушбу футболчилардан фақат дарвозабон Андрей Лунин жамоани тарк этиши кутиляпти, у ижара асосида «Леганес» ёки «Вальядолид»га ўтиши мумкин.

Шунингдек, Кубо ва Родригонинг «Кастилья»га ўтказилиши ёки асосий жамоада қолиши масаласи ҳали очиқ турибди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид