Ташқарида ҳаво исигани сари инсонлар ҳам кўпроқ терлашни бошлайди – бу эса организмнинг табиий ҳолати. Бироқ бу ҳолатга кўз юмиб, ноқулай аҳволда юриш ярамайди.
Ҳар куни иш, уй юмушлари, тушлик, кечки овқат – буларнинг бари мендан катта қувватни талаб қилади. Айниқса, муҳим учрашувлар вақтида сиз доимо суҳбатдошингизда ёқимли таассуротлар қолдиришингиз керак. Шу сабабли, ёзда мен авваламбор, организмни тетик тутишга ва ортиқча терлашдан ҳимояланишга ҳаракат қиламан.

Хўш, қандай қилиб терлашга қарши курашиш мумкин? Ёқимсиз ҳидлардан ҳимояланишнинг имкони борми? Сизларга ўз тажрибамда кўллаган ажойиб усулни тавсия этаман.
Тез-тез душ қабул қилиш.
Ёз келиши билан тонгда ҳамда кечки вақт душ қабул қилишга одатланинг. Бу нафақат кун давомида ажралиб чиққан терини тозалашга, балки танангиз тетик ва майин бўлишига ҳам ёрдам беради. Сиз танангизни қанчалик тоза сақласангиз, ёқимсиз терлаш эҳтимоли шунчага камаяди.
Тўғри овқатланиш.
Ҳа, ҳа, айнан таомларни тўғри танлаб истеъмол қилиш ҳам терлашга бевосита ўз таъсирини кўрсатади. Ўз таомномангизга мевалар, пишлоқ, творог ва табиий йогуртларни қўшишга ҳаракат қилинг. Қайноқ, аччиқ таомлар, саримсоқ, пиёз, карри ва бошқа озиқ-овқатлар ҳам кўп тери ажралиши ва бадбўй ҳидга сабаб бўлади.

Қулай либосни танлаш
Кийимларни танлаганда ҳам доимо эътиборли бўлинг. Синтетик матодан тикилган либослар ҳаво ўтказмайди ва кучли терлашга сабаб бўлади. Унинг натижасида эса бактериялар ривожланиб, бадбўй ҳид пайдо бўлади. Айниқса, ёзда ҳаво ўтказувчи, пахтадан тайёрланган кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ. Ҳаттоки, шифокорлар ҳам шуни тавсия этади!
Антиперсперант
Ва ниҳоят, кўпчилик танлов жараёнида назардан четда қолдирувчи терлашга қарши восита – антиперсперант ҳам терлашга қарши курашишда асосий ёрдамчидир.












