Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаж-2019. Саудия Арабистонида қирғизистонлик уч нафар зиёратчи вафот этди
Макка шаҳрида (Саудия Арабистони) қирғизистонлик уч нафар зиёратчи вафот этди. Бу ҳақдаги маълумотни 24.kg’га Қирғизистон Мусулмонлари идораси матбуот котиби Мақсат Отабаев тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, қирғизистонликлар қариндошларининг розилиги билан Маккада дафн этилган. Ўлим сабаби ҳозирча номаълум. Муфтиёт маълумотларига кўра, ҳаётдан кўз юмганларнинг уч нафари ҳам 60 ёшдан ошган.
Бугун зиёратчилар Арафот водийсига Ҳажнинг асосий маросимини бажариш учун етиб келишмоқда.
Бундан олдин, Ҳаж-2019 мавсумида хавфсизлик учун 400 мингга яқин ҳарбий жалб этилгани, ҳожилар сони эса рекорд даражага етиши кутилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026