«Пахтакор-79» фожиасининг 40 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильм тақдим этилди.
40 дақиқалик асар «Осмонда абадий қолган юлдузлар ҳақида фильм» («Фильм о звёздах, которые навсегда останутся в небе») деб номланади.
Сценарий муаллифлари – Дониёр Шокиров, Фаррух Расулов ва Даврон Файзиев. Постановкачи режиссёрлар – Фаррух Расулов ва Сардор Аҳмедов. Режиссёр – Муҳиддин Боймирзаев.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 19:00дан бошлаб «Пахтакор» стадионида бадиий тадбирлар бошланади. Соат 20:00да шу ўйингоҳда «Пахтакор» ва собиқ СССР афсоналари жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Кириш чипталари стадион олдида бепул тарқатилади.