Ўзбекистон | 08:34 / 21.08.2019
46503
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар ходими жисмоний куч ишлатишга ҳақлими?

Фото: KUN.UZ

Қонунчиликка кўра, агар ички ишлар ходими зиммасига юклатилган мажбуриятларни  куч ишлатмасдан туриб бажаришининг иложи бўлмаса, у ҳолларда куч ишлатиши, жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаши мумкин. 

Адлия вазирлиги хабарига кўра, бундай ҳолатлар:

жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;

жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;

ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун.

Жисмоний куч ишлатилиши шахсларнинг хатти-ҳаракатлари хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида ички ишлар органлари прокурорга дарҳол хабар бериши шарт.

Мавзуга оид