БААда Федерал миллий кенгашининг 4-чақириқ депутатлари сайловларида иштирок этишга 200 аёл ариза топширди. Бу ҳақда WAM ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, сайловларда иштирок этишга жами 555 киши ариза топширган.
БАА пойтахти Абу-Дабидан 155 та, Шаржадан 127 та, Дубайдан 98 та, Рас-ал-Ҳаймадан 65 та ва Ал-Фужайрадан 55 та ариза тушган.
Номзодларнинг якуний рўйхати 3 сентябрда эълон қилинади. Сайлов кампанияси эса 8 сентябрда бошланиб, 5 октябрга белгиланган сайловларгача давом этади.















