Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.
23-24 август кунлари бўлиб ўтган мажлисда 26та масала, жумладан 16та қонун кўриб чиқилди.
Сенаторлар дастлабки куни «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги, «Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонунларни маъқулладилар. «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги қонун эса рад этилди.
Биринчи кунда, шунингдек, Сенат аъзолари жорий йилнинг иккинчи чораги учун белгиланган вазифалар юзасидан ҳукумат ҳисоботини тингладилар.
24 август куни эса ўндан ортиқ қонунлар маъқулланди:
– ««Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»,
– «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидан.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси томонидан қуйидаги халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қатор қонунлар ҳам маъқулланди:
– Халқаро Меҳнат Ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенцияси (Женева, 1947 йил 11 июль),








































































