10:11 / 29.08.2019
0
4522

Ўзбекистон Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкига таклиф билан чиқди

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

28 август куни Пекин шаҳрида инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) президенти Цзинь Лицюнь билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар ва мавжуд келишувларни амалга ошириш суръатларини тезлаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, Бухоро вилояти инфратузилмасини яхшилаш бўйича лойиҳаларни маъқуллашда сезиларли ютуқларга эришилди ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида янги лойиҳаларни молиялаштиришнинг турли хил ёндашувлари ва механизмлари ўрганилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси ОИИБ билан инфратузилма лойиҳалари бўйича ўзаро ҳамкорликнинг кенг жабҳаларини тизимли қамраб оладиган ўрта муддатли дастурини қабул қилиш таклифини илгари сурди.

Муҳокама якунида кўриб чиқилган масалалар бўйича кейинги ҳаракатлар режаси келишиб олинди, унга кўра ОИИБ ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларининг ишчи гуруҳлари ўз ишларини жадал равишда давом этадилар.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top