08:05 / 03.09.2019
0
4298

Facebook лайклар санагичидан воз кечиши мумкинлигини маълум қилди  

Фото: REUTERS

Facebook маъмурияти ижтимоий тармоқда лайклар ва изоҳлар санагичини яширувчи функцияни синовдан ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу маълумот компанияда TechCrunch нашрига тасдиқланган.  

Тескари алоқа бўйича мутахассис Жейн Манчун Вонг ижтимоий тармоқ ўзининг Android-дастури учун лайклар санагичини яширувчи функцияни ишлаб чиқаётганини маълум қилган. У буни дастур кодини ўрганаётиб пайқаган.

Мутахассиснинг фикрича, санагич хабар муаллифидан ташқари барчадан яширилади. Хабарга лайк қўйган ёки изоҳ қолдирган фойдаланувчилар рўйхати сақланиб қолади, бироқ уларнинг сони кўрсатилмайди.

“Лайклар санагичининг муаллифдан бошқаларга яширилиши фойдаланувчиларга ўз контентининг машҳурлиги борасида камроқ хавотирланишда ёрдам бериши мумкин”, деб айтган Вонг.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top