Спорт | 00:21 / 04.09.2019
13006
1 дақиқада ўқилади

Биатлон бўйича уч карра Олимпия чемпиони вафот этди  

Фото: AP

Биатлон бўйича уч карра Олимпия чемпиони, норвегиялик Хальвард Ханевольд 49 ёшида вафот этди. Бу ҳақда TV2 телеканали хабар берди.  

Budstikka нашрининг маълум қилишича, Ханевольд ўз уйида ўлик ҳолда топилган. Унинг ўлими тафсилотлари маълум қилинмаган. Спортчининг ортидан рафиқаси ва икки фарзанди қолди.

Норвегия биатлончилар иттифоқи президенти Арне Хортен Ханевольднинг ўлими спорт аҳли учун катта йўқотиш эканлигини айтган. 

Ханевольд 1998 йилда 20 кмга индивидуал пойгада ҳамда 2002 ва 2010 йилги Олимпиадаларда 7,5 кмлик эстафетада ғолиб бўлган. Шунингдек, унинг ҳисобида жаҳон чемпионатларининг 5 та олтин медали бор.  

Биатлончи фаолиятини 2010 йилда якунлаган. У спортдан кетгач Норвегия телевидениесида эксперт бўлиб ишлаган.

Мавзуга оид