Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон «АрМИ-2022» доирасида ўтказиладиган «Танк биатлони» мусобақасида қатнашади
Халқаро армия ўйинлари - “АрМИ-2022” доирасида ўтказиладиган “Танк биатлони” мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Қуръа натижаларига кўра, биринчи дивизионда қатнашадиган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоа қизил рангли танкда Вьетнам, Венесуэла ва Қозоғистон танкчилари билан иккинчи юришда ҳаракатланадиган бўлди.
Полковник Жума Аташев бошчилигидаги жамоага биринчи дивизионда Озарбойжон, Беларусь, Вьетнам, Венесуэла, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Мўғулистон ва Россия давлатлари жамоалари рақиблик қилади.
Халқаро армия ўйинлари энг қизиқарли ва шиддатли йўналиши ҳисобланадиган “Танк биатлони” мусобақаси Россиянинг Москва областида жойлашган “Алабино” полигонида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:02 / 06.04.2026
Type 96 дронларга қарши: Хитойнинг 2500 та танки янги ҳимоя билан жиҳозланди
07:16 / 26.02.2026
Темир импулс: дунёда танклар сони бўйича биринчи ўрин кимда?
20:15 / 30.07.2025
Машҳур биатлончи Лаура Далмайер Покистон тоғларида ҳалок бўлди
12:24 / 30.04.2025