Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: бошқаларда ядро қуроли бор, нега Туркияда бўлмаслиги керак?
Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған қайсидир давлатлар ядро қуролига эга бўлганида Туркия уни ишлаб чиқара олмаслиги нотўғри эканлигини айтди.
"Кимдадир ядровий жанговар каллаклар бор ва бир-иккита ҳам эмас, аммо бизда бўлмаслиги керак экан. Буни қабул қила олмайман. Ҳозирда ядро қуролига эга бўлмаган ривожланган давлат деярли йўқ. Ҳаммада бор... Бизга эса “қара, ундай қилма!” дейишади. Исроил ёнгинамизда. Унда ядро қуроли борми? Бор. У бу қурол билан таҳдид қилмоқда", - Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳозирда ўз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш устида иш олиб бормоқда.
Туркия 1980 йилда ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги халқаро шартномага қўшилган.
Мавзуга оид
18:52 / 16.10.2019
Эрдўған Ғарб давлатларини иккиюзламачиликда айблади
16:38 / 16.10.2019
Эрдўған суриялик курдлар қамоқхоналардаги ИШИД жангариларини озодликка чиқариб юбораётганини айтди
17:15 / 15.10.2019
Эрдўған Туркия Сурияга уч миллион қочоқни қайтаришини айтди
22:58 / 08.10.2019