Жаҳон | 14:42 / 05.09.2019
22219
1 дақиқада ўқилади

Трамп “Европанинг бошига ҳам Хитойнинг куни тушиши мумкинлиги” билан таҳдид қилди

Фото: REUTERS/Jonathan Ernst

Европа АҚШ билан савдо-иқтисодий муносабатларда Хитой дуч келаётган муаммоларга тўқнаш келиши мумкин, деди АҚШ президенти Дональд Трамп.

"Европа энг протекцион сиёсат ўтказувчилар орасида. Улар навбатдаги бизми деб ўтиришибди. Балки шундайдир!", - деб ёзди у ўз твиттерида.

Унинг қайд этишича, "Трамп Хитойга нисбатан қилаётган ишлар дунёнинг бошқа давлатларига ҳам қилиниши мумкин".

"Биз қоидаларни ўзгартиришимиз шарт. АҚШ бутун дунёни ҳимоя қилиб, яна пул ҳам тўлай олмайди", - деб қўшиб қўйди Америка раҳбари.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид