Жамият | 10:12 / 10.09.2019
62032
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида юк машинаси юк поезди вагонига урилди. Ҳалок бўлганлар бор 

2019 йил 10 сентябрь куни соат 04:00ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўли 173-км.нинг “Облиқ” темир йўл станциясидан Олмалиқ КМКнинг Кон бошқармасига қарашли “Ангрен Олтин саралаш фабрикаси”га олиб борувчи темир йўл шохобчасининг кесишмасида автотранспорт воситалари ва юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. 

ФВВ хабарига кўра, “Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “САМС” русумли юк машинаси Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи  А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 173-км.да ҳайдаб кетаётиб, юк вагонларни тортиб кетаётган тепловознинг  8-вагонига урилган. Натижада вагонларнинг 2 таси изидан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда турган “Дамас” русумли автомобилини босиб қолган.

“Дамас” автомобилида бўлган 5 нафар фуқародан 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 нафари тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Шунингдек, “САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати билан ушбу шифохонага ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид