Зомин туманида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
ЙТҲ 26 сентябрдан 27 сентябрга ўтар кечаси туманнинг Ёшлик маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 34 ёшли Д.А. Lacetti машинасини бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда чапга бурилишни амалга ошираётган юк машинаси ортига бориб тўхтаган. Шунда бир йўналишда келаётган, Жиззах вилояти ЙҲХБ инспектори 27 ёшли Ж.А. бошқарувида бўлган иккинчи Lacetti ортдан келиб урилган.

Оқибатда олдиндаги Lacetti юк машинаси билан тўқнашган. Унда йўловчи сифатида кетаётган 35 ёшли Ф.Р. оғир тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. 3 фарзанднинг отаси бўлган эркак кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган.

Инспектор машинани маст ҳолда бошқаргани айтилмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

















