Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумотига кўра, авария 30 сентябр куни соат 12:00 ларда Фарғона йўли кўчасида, Фарғона бозори қаршисидаги кўприкнинг чиқиш қисмида юз берган.

1996 йилда туғилган А.Й. бошқарувидаги HOWO русумли махсус юк машинаси ҳаракат йўналишини чапга ўзгартириши натижасида 1992 йилда туғилган К.М. бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашган.

Шундан сўнг Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ўнг томонида ҳаракатланаётган Spark автомобилига урилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари суриштирув олиб бормоқда.