Спорт | 10:10 / 16.09.2019
7379
1 дақиқада ўқилади

Нур-Султон 2019. Бугун яна 4 нафар ўзбекистонлик курашчи Олимпиада йўлланмаси учун гиламга чиқади

Бугун, 16 сентябрь куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади.

Бугун мусобақанинг учинчи кун дастурида юнон-рим кураши бўйича -60, -77 ва -130 килограмм вазн тоифаларида саралаш баҳслари ўтказилади. Ушбу вазн тоифаларида Элмурат Тасмурадов (-60 кг) ва Мўминжон Абдуллаев (-130 кг) учинчи, Жалгасбай Бердимуратов (-77 кг) эса илк Олимпиадаси учун ҳаракат қилади.

-60 кг: Элмурат Тасмурадов – Геворг Ғарибян (Арманистон)
-77 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Тамаш Лоринц (Венгрия)
-130 кг: Мўминжон Абдуллаев – Милослав Методиев (Болгария).

Мўминжон Абдуллаев

Кечки дастурда Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган вакилимиз Рустам Ассакалов (-87 кг) бронза медали учун кураш олиб борса, Жаҳонгир Турдиев (-97 кг) япониялик Юта Нара билан ўтиш босқичида қатнашади. Турдиев учинчи ўрин учун курашиш имкониятига эга бўлса, у ҳам келаси йил Токио Олимпиадасига йўлланма олади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид