Жаҳон | 17:24 / 23.09.2019
24100
2 дақиқада ўқилади

А321 самолётини маккажўхори даласига қўндирган командир мусулмонлар ордени билан мукофотланди

Москва вилоятида маккажўхори даласида фавқулодда қўндирилган А321 йўловчи самолёти командири Дамир Юсупов Россия мусулмонларининг "Хизматлари учун" ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Россия муфтийлар кенгаши ва мусулмонлар бошқармаси раҳбари Равиль Гайнутдин маълум қилди.

"Бир неча ҳафта аввал фуқаро авиацияси капитани Дамир Юсупов халқ муҳаббати ва фахрига эришди. Мусулмонлар масжидга мунтазам қатнайдиган диндошларидан фахрландилар. Биз уни Россия мусулмонларининг "Хизматлари учун" ордени билан мукофотлашга қарор қилдик", - деди у.

15 августда “Уралские авиалинии” авиакомпаниясининг Москвадан Симферополга учаётган самолёти Жуковский аэропортидан ҳавога кўтарилишидан кўп ўтмай балиқчи қушлар галаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда қушлар самолёт двигателига тушган. Шундан кейин учувчилар Рибинское қишлоғи яқинидаги далага қўнишга қарор қилишган. Росавиация раҳбари Александр Нерадьконинг таъкидлашича, бу ягона тўғри қарор бўлган.

Самолётда 226 йўловчи ва экипажнинг 7 аъзоси бўлган.

Лайнер ўчирилган двигателлар ва кўтарилган шассилар билан қўнишни амалга оширган. Экипаж йўловчиларни қутқарув трапи орқали эвакуация қилган.

Мавзуга оид