Жамият | 12:11 / 28.10.2016
20281
1 дақиқада ўқилади

Москва — Наманган бўйлаб парвоз қилаётган самолёт Қозон аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди

Фото: © РИА Новости

Москва шаҳридан Наманганга парвозни амалга оширган Airbus А321 самолёти Қозон шаҳрига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Бунга, РИА «Новости»нинг хабар қилишича, йўловчилардан бирида қон кетгани сабаб бўлган. Россия ФВВ Татаристон Бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Андрей Родигин шу ҳақда маълум қилган. 

«Москва вақти билан тунги соат 2:14да Қозон аэропортига Airbus А321 қўнишга мажбур бўлган. У Домодедово аэропортидан Наманганга учаётган эди. 1992 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросининг оғзидан қон кела бошлагани бунга сабаб бўлган», — дея аниқлик киритган Родигин. 

Унинг сўзларига кўра, йўловчи Татаристон Республикаси клиник шифохонасига ётқизилган. Самолёт Москва вақти билан 3:54да парвозини давом эттирган. 

Мавзуга оид