Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистон ҳудудлари хавфсизлиги учун 1 млрд доллар ажратади
Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 5-йиғилиши натижалари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш режаси қабул қилинди.
2019 йил апрелда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга расмий ташриф буюриб, “Бир макон, бир йўл” Иккинчи халқаро форумида иштирок этганди. 27-29 авгст кунлари қўмитанинг 5-йиғилиши бўлиб ўтган. Унинг якунларига кўра, келишувлар, меморандумлар ва умумий қиймати 4,342 млрд долларлик шартномалар имзоланди. Савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон ҳукумати эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар режасини тасдиқлади. Унда кўрсатилган масъул ижрочилар ҳар бир лойиҳа бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб тасдиқлаши, уларни ўз вақтида ва сифатли бажариши ҳамда ҳисобот бериши лозим.
Йирик лойиҳалар орасида Ўзбекистон ҳудудларида “Хавфсиз шаҳар” тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик бор. Унинг доирасида Хитой томонидан 1 млрд долларлик келишув имзоланган. Ушбу тизим жамоат хавфсизлиги ва тартибини таъминлаш учун мўлжалланган дастурий мажмуа ҳисобланади. Тошкентда тизимни 2020 йилнинг охирги чорагида фойдаланишга киритиш режалаштирилган. Тизимнинг бутун мамлакат бўйлаб монтаж қилиниши ва ишга туширилиши 2021 йил декабригача давом этади.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026