Бутунжаҳон иқтисодий форуми маълумотларига кўра, 2020 йилда иш берувчилар янги номзод танлашда юқори баҳолайдиган кўникмаларнинг камида 3таси 2015 йилда деярли аҳамиятсиз деб ҳисобланарди. Бундай бурилишнинг асосий сабаби — технологиялар ривожланишининг тезлиги.

Бироқ, экспертлар наздида роботлар мавжуд касбларни тўлиқ эгаллай олмайди, улар ўзида фақатгина маълум бир автоматик вазифаларни акс эттира олади, холос. Карьера поғоналаридан илдам юқорига кўтарилишни истаган инсонлар ўзларида кўпроқ инсоний хусусиятларни мужассам этишлари ва ривожлантиришлари керак.

Хуллас, қуйида  2020 йилгача эгаллашингиз лозим бўлган малакалар билан таништирамиз.

1. Муаммоларни комплекс ҳал қилиш

Ушбу кўникма профессонални нафақат ҳамкасблар занжирида муҳим бўғинга, балки худди машинадаги винтикка айлантиради. У муаммони топиш, унинг омилини аниқлаш, қандай оқибатлар келиб чиқишини пайқаш имконини беради. Энг асосийси, ушбу хусусиятга эга бўлган мутахассис лойиҳа давомида қандай кўнгилсизликлар кутилаётганини тахмин қила олади ва унинг олдини олиш чораларини кўради. Экспертлар фикрига кўра, муаммоларни комплекс ҳал қилиш кўникмаси 2020 йилдаги 36 фоиз иш ўринларида талаб қилинади.

2. Танқидий фикрлаш

Технологиялар такомиллашиб бормоқда. Сунъий интеллект 2018 йилда ўтказилган Стэнфорд синовларида ўқиш ва тушуниш бўйича илк маротаба инсонни ортда қолдирди. Бироқ  ривожланиб бораётган робототехника имкониятлари танқидий фикрлайдиган инсонларга бўлган эҳтиёжни фақат оширмоқда. Айнан инсон технологиядан қанчалик оптимал ва ахлоқ қоидаларида фойдаланилаётганини баҳолаши, у фойда келтириши учун қандай созлаш кераклигини билиши керак.

3. Креативлик (янгилик яратувчанлик)

Яна бир бор сунъий интеллект дунёсидаги янгиликларга назар соламиз: Microsoft ишланмаси матнли техник топшириққа асосланиб суратлар чизишни ўрганди. Шубҳасиз, бу бошланиши холос. Шунинг учун ҳам ҳаваскор рассомларга нисбатан эҳтиёж камаяди. Аммо ғоялар яратадиган ва вазифаларга ноанъанавий тарзда ёндашувчи ижодкор кишилар иш берувчиларда катта қизиқиш уйғотади. Ташқи иқтисодий фаолият сўровномалари натижалари ҳам шу ҳақида: 2015 йилда яратувчанлик талаб қилинадиган кўникмалар рейтингида атиги ўнинчи ўринни банд қилган эди.

4. Инсонларни бошқариш қобилияти