Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга кўра, жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва қуйидаги мақсадларда ташкил этилган:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш, ижтимоий муҳофаза қилиш, ўқитиш ва малакасини оширишни;

Агентлик вазифаларининг самарали бажаришларини таъминлашни;

Агентликни моддий-техник таъминлаш, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишни молиялаштириш чора-тадбирларини такомиллаштириш.

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

қонун ҳужжатларига мувофиқ пулли хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигига хавф солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномалар беришдан тушадиган маблағларнинг 100 фоизи;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун Агентлик ходимлари томонидан солинадиган жарималар миқдорининг 80 фоизи;

“Ўзаэронавигация” маркази соф фойдасининг 5 фоизи;

авиация хавфсизлиги учун ундириладиган йиғимлар миқдорининг 3 фоизи;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва кредитлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

а) Агентликни моддий-техник таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари билан қопланмаган бошқа харажатлар учун;

б) Агентлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш, мукофотлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, ўқитиш ва малакасини ошириш, шу жумладан:

Агентлик ходимларига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш;