Республика товар-хом ашё биржаси бошқарув раиси тайинланди

Фото: РИА Новости
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди. Бу ҳақда «ЎзРТХБ» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, «ЎзРТХБ» АЖ Кузатув кенгашининг 2019 йил 16 октябрдаги баённомасига мувофиқ Зиёвиддин Боситович Бадриддинов «ЎзРТХБ» АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимини эгаллади.
Маълумот учун, Зиёвиддин Бадриддинов ўз вақтида Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Республика Ҳукуматининг ҳудудларни ривожлантиришнинг тизимли муаммолари бўйича топшириқлари амалга оширилишини назорат қилиш шўъбасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари амалга оширилишини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаган.
«ЎзРТХБ» АЖ раиси АЖ фаолиятини бошқаради, қонунларни, Президент қарорларини, фармонларини, Ҳукумат буйруқларини, акциядорлар умумий мажлисининг, Назорат кенгашининг ва Бошқарманинг қарорларини бажарилишини назорат қилади;
ўз фаолиятини «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни, АЖ «ЎзРТХБ» Низоми ва биржа фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиб боради;
«ЎзРТХБ»нинг иш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
штат жадвалини тасдиқлайди, ишчилар билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, ходимларга иш учун шароитлар яратилишини ва маошларини ўз вақтида берилишини таъминлайди;
АЖни малакали кадрлар билан таъминлашда, уларнинг билими, малакаси, тажриба ва қобилиятларини самарали қўллашда чоралар кўради;
акционерларнинг умумий мажлиси ва Назорат кенгаши учун белгиланган муддатларда ўзига тегишли соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот беради;
тегишли органларга статистик ҳисоботларнинг тўлиқлигини ва вақтида бажарилишини таъминлаб беради;
меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган биржада амал қиладиган ички расмий ҳужжатларни тасдиқлайди;
хўжалик келишувларини ва шартномаларини тузади;
барча кредит ва молиявий ҳужжатларда биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга;
бухгалтерлик, молиявий ҳужжатлар ва биржада ишлаб чиқилган керакли ҳужжатларга имзо қўяди;
ходимлар томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқ ва фармойишларни чиқаради;
масалаларни ўз ҳуқуқлари доирасида ҳал қилади ва айрим вазифаларни бошқа лавозимдаги ходимларга – раис ўринбосари, бўлим бошлиқлари, биржанинг ҳудудий филиаллари директорларига топширади.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
Жаҳон | 00:59
-
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди
Ўзбекистон | 00:26
-
Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди
Жаҳон | 23:45 / 13.05.2025
-
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди
Жаҳон | 23:29 / 13.05.2025
Мавзуга оид

12:53 / 02.05.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон биржалари мева-сабзавотларни ҳамкорликда сотади

15:02 / 21.04.2025
Энергия самардорлиги агентлигига директор тайинланди

17:15 / 20.04.2025
Республика товар-хомашё биржасига янги бошқарув раиси тайинланди

07:52 / 15.04.2025