Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливиядаги сайловларда амалдаги президент Эво Моралес ғалаба қозонди
Боливиянинг амалдаги президенти Эво Моралес 20 октябрда ўтган президент сайловларининг 1-босқичидаёқ ғалаба қозонди.
Моралес 47,07 фоиз овоз тўплаган, ундан кейинги ўринни Карлос Меса 36,51 фоиз овоз билан эгаллаган. 1-босқичда ғолиб бўлиш учун номзод 50 фоиздан кўпроқ овоз ёки ўзидан кейин келаётган рақибидан 10 фоизлик фарқ билан камида 40 фоиз овоз тўплаши керак эди. Икки номзод орасидаги фарқ 10,56 фоизни ташкил қилган ва бу Моралеснинг ғолиб бўлганини англатади.
Овозларнинг ҳисоб-китоб қилиниши мухолифат ва сайловларда кузатувчилик қилган Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) томондан танқидга учраган. АДТ 2-босқични ўтказишни тавсия қилганди.
Овозлар ҳисоб-китоб қилиниши вақтида Боливияда тартибсизликларга айланиб кетган норозиликлар бошланган. Намойишчилар сайлов судининг жойлардаги бўлимларига ўт қўйишган.
Моралес 24 октябрда ўзини ғолиб деб эълон қилган ва рақиби Карлос Месани жиноятчи деб атаган. Унинг таъкидлашича, айнан Меса сабабли мамлакатда тартибсизликлар бошланган.
“Ҳозир давлат тўнтарувини амалга оришишга уриниш бўлмоқда”, деб айтган Моралес ва ҳукумат демократияни ҳимоялаш учун тегишли чоралар кўришини қўшимча қилган.
Моралес Боливия президенти лавозимини 2006 йилдан бери эгаллаб келади.
Мавзуга оид
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
12:21 / 20.10.2025
Боливиядаги президентлик сайловида Родриго Пас ғалаба қозонди
18:39 / 02.05.2025