"Мен эшикларни очиб юборишимни айтганимда улар ғазабланишни бошлашади. Қизишманг, вақти келади, эшикларни очамиз. Сизлар ҳам юз минглаб қочоқлар билан шуғулланинглар", - деди у Анқарадаги чиқишида.
Туркия раҳбарининг айтишича, "Европанинг пули ва кучи бор, аммо ҳар сафар Грецияга юзлаб қочоқлар келганида европаликлар Туркияга қўнғироқ қилишади".
"Бизда 4 млн қочоқ бор. Агарда кимдир гуманитар сиёсатимизни заиф деб ҳисоблайдиган бўлса, биз унга темир мушт билан жавоб қайтаришни кечиктирмаймиз", - деди у.

















